Линклар

Бундан 4 кун аввал Жазоирда кучли ер қимирлагани оқибатида нобуд бўлган одамлар сони 2 мингдан ошгани билдирилди.


Бугун Жазоир Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ўтган чоршанба кунги зилзила оқибатида камида 2 минг 47 одам қурбон бўлган, 8 минг 600дан ортиқ киши яраланган ва ҳали яна юзлаб одамлар вайроналар остида қолган.
Бундан ташқари, табиий офат оқибатида минглаб одамлар уйсиз қолишди. Жазоир халқининг президент Абдулазиз Бутафлика ҳукуматига қарши бўлган норозиликлари тобора кучаймоқда. Кўплаб жазоирликларнинг айтишларича, ҳукумат оғир аҳволда қолган одамларга етарли ëрдам бермаяпти. Уларга кўра, агар ҳукумат турар-жой биноларини қуриш қоидаларига жиддий эътибор берганда эди, бу қадар кўп вайронагарликлар юз бермаган бўларди.
Кеча президент зилзила рўй берган Бумердес шаҳрига борганида, ғазабланган оломондан зўрға қочиб қутилди. Одамлар Бутафликага қарата “Қотил”, “Қотил”, деб қичқиришди ва президент картежени тош-бўрон қилишди.
XS
SM
MD
LG