Линклар

Хитойда Ўткир респиратор синдромидан яна 7 одам нобуд бўлгани ва 16 киши шу касалликка чалингани маълум қилинди.


Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, пойтахт Пекинда Ўткир респиратор синдроми ëки ғайри оддий пневмония 4 одамнинг ўлимига сабаб бўлган ва 13 киши шу касалликка чалинган. Бугунгача Хитойда Ўткир респиратор синдромидан жами 315 одам нобуд бўлди ва шу касалликка чалинганлар сони 5 минг 316 кишига етди.
Хонг Конгда 4 одам, Тайвандда эса 12 одам Ўткир респиратор синдромининг қурбони бўлди.
Жаҳон мамлакатлари бўйлаб Ўткир респиратор синдроми 700дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди, аммо касалликнинг тарқалиши камайгани билдирилди.
XS
SM
MD
LG