Линклар

Туркия Бош вазири Ражеп Тайип Эрдўған ҳукумат ва ҳарбий амалдорлар ўртасида ислоҳотлар борасида кескинлик пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.


Бугун “Сабоҳ” газетасининг Эрдўғанга асосланиб билдиришича, ҳукумат ва ҳарбийлар орасида кескинлик яратиш учун атайин бундай хабарлар тарқатилмоқда.
Айрим газеталарнинг ëзишича, Туркия ҳарбий амалдорлари мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун ҳукумат таклиф қилаëтган ислоҳотларнинг маълум жиҳатларига норозидирлар.
Туркия парламенти қабул қилиши кутилаëтган ислоҳотларда, курд тилида теле-кўрсатувлар олиб борилишига руҳсат бериш, давлат хавфсизлик суд маҳкамаларининг ваколатларини камайтириш, мусиқа дастурлари ва бадиий филмлар намойишига руҳсат берувчи кенгашда ҳарбийларга ўрин бермаслик ва хорижий расмийларга сайловларни кузатишда руҳсат бериш назарда тутилади.
XS
SM
MD
LG