Линклар

Бугун Исроил ҳукумати Яқин Шарқ тинчлик режасини шартли равишда қабул қилди.


Фаластин маъмурияти жангариларга қарши кескин чора-тадбирлар кўриши ва фаластинлик мухожирларни ҳозир Исроилга қарашли бўлган ҳудудлардаги ерларига қайтариш талаби бекор этилиши кераклиги қўйилган шартлар жумласига киради.
АҚШ маъмурияти ва Европа Иттифоқи Исроил ҳукумати Яқин Шарқ тинчлик режасини тасдиқлаганини мамнуният билан қабул қилдилар.
Аммо Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос Исроил тинчлик режасини ҳеч қандай шартсиз қабул қилиши кераклигини таъкидлади.
Тинчлик режасини муҳокама қилиш учун эртага Ариел Шарон ва Маҳмуд Аббос ўртасида учрашув ўтказилиши билдирилди.
XS
SM
MD
LG