Линклар

Хитой президенти Ху Цзинтао расмий ташриф билан бугун Москвага борди.


Хитой раҳбари ўзининг олти кунлик сафари давомида Россия президенти Владимир Путин билан ўзаро алоқалар, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича музокаралар олиб боради.
Ху Цзинтао Россия Бош вазири Михаил Касянов билан ҳам учрашади ва Давлат Думасида чиқиш қилади.
Хитой президенти Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг пайшанба куни Москвада ўтказиладиган йиғинида иштирок этади. У, шунингдек, Санкт-Петербург шаҳрининг 300 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда ҳам қатнашади.
XS
SM
MD
LG