Линклар

Бугун Украина йўловчи учқичи Туркияда ҳалокатга учрагани оқибатида камида 74 одам, шу жумладан, Афғонистонда хизматни ўтаб қайтаëтган Испания аскарлари ҳалок бўлди.


Испания Мудофаа вазирлиги ҳалокат оқибатида 62 нафар испан аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ҳалокат оқибатида учқичнинг 12 ëки 13 кишидан иборат экипаж аъзолари ҳам қурбон бўлдилар.
Хабарларга кўра, Украинанинг Як-42 русумидаги учқичи Бишкекдан Испаниянинг Зарагоза шаҳрига учиб кетаëтганда йўлда ëқилғи олиш учун ерга қўнишга ҳаракат қилган. Лекин ўша пайтда об-ҳаво шароитлари ëмон бўлгани оқибатида учқич Туркиянинг Трабзон порти яқинидаги тоғли ўрмонда қуллаб тушган.
XS
SM
MD
LG