Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрози Усама бин Ладен бошчилигидаги ал-Қайда тармоғини хавфли ташкилот, деб атади ва Эрон бу гуруҳга қарши жиддий кураш олиб боришини маълум қилди.


Кеча “Washington Post” газетаси Қўшма Штатлар Эрон билан барча алоқаларни узиб қўйганини билдирди. Газетанинг ëзишича, АҚШ разведка бошқармаси Эронда ал-Қайда гуруҳининг аъзолари борлиги ҳақида маълумот тарқатгани туфайли, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги норасмий алоқалар узилган. Айни разведка маълумотида, 12 май куни Саудия Арабистонида содир этилган портлашларда Эронда жойлашган ал-Қайда аъзоларининг қўли борлиги қайд этилди.
АҚШ маъмурияти Эронни ал-Қайда аъзоларига бошпана берганликда, шунингдек, урушдан кейинги Ироқ ишларида аралашаëтганликда ва ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга уринаëтганликда айбламоқда. Эрон мазкур айбномаларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG