Линклар

Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом АҚШ президенти Жорж Буш келаси ҳафта Иорданияда Исроил Бош вазири Ареил Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос билан учрашиши мумкинлигини билдирди.


Ҳозирча Оқ Уй ушбу хабарни тасдиқлагани йўқ.
Кеча Исроил ҳукумати Яқин Шарқ тинчлик режасини шартли равишда қабул қилди. Шарон буни тинчлик сари узоқ ва оғир йўлда қўйилган биринчи қадам, деб атади. Шарон тинчлик режасини муҳокама қилиш учун келаси бир неча кун давомида Фаластиннинг янги Бош вазири Маҳмуд Аббос билан музокаралар олиб боради.
Тинчлик режаси борасида дипломатик фаолиятлар давом этар экан, Франция Ташқи ишлар вазири Доминик де Виллепин бугун Рамаллоҳда Маҳмуд Аббос ва Фаластин раҳбари Ясир Арафат билан учрашди. Франция Ташқи ишлар вазири Исроил ва Фаластин расмийларини тинчлик режасини тўлиқ амалга оширишга чақирди.
XS
SM
MD
LG