Линклар

Қозоғистон ҳукумати ўтган ҳафтада юз берган зилзила туфайли бошпанасиз қолган минглаб аҳолига ёрдам етказиш чоралари кўрилаётганини билдирди.


Маҳаллий расмийларга кўра, жума куни Жамбул вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида 7 минг 300та уй шикастланган ва 4 минг бир юз уй вайрон бўлган. Маълумотларга кўра, ер силкиниши натижасида уч одам нобуд бўлган. 21 минг одам уй-жойсиз қолган. Улардан 12 минги ҳозиргача бошпанасиз. Қозоғистон Бош вазири Иманғали Тасмағамбетовга кўра, зилзиладан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат уч миллион доллар маблағ ажратган.
XS
SM
MD
LG