Линклар

logo-print

Олинган хабарларга кўра, Тожикистон ва Қирғизистонда юз берган сув тошқинлари уйлар, йўллар ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.


Бугун Тожикистон Фавқулодда ҳолатлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдураҳим Ражабов, республиканинг Хатлон вилоятида олтита уй вайрон бўлгани ва яна 160та уйга жиддий зарар етганини айтди. Бундан ташқари, сув тошқинлари Тожикистондаги бир минг гектар пахта ва бошқа экин майдонларини ювиб кетган.
Қирғизистонда эса, республика ҳукумати матбуот хизмати бугун тарқатган хабарга кўра, кучли ёмғир натижасида пайдо бўлган сув тошқинлари натижасида Ўш вилоятидаги 18та уйни сув босган ва иккита уй вайрон бўлган, бир одам нобуд бўлган. Сув тошқинлари, шунингдек, кўприклар, йўллар ва электр линияларини ювиб кетган. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги кўплаб аҳолини хавфсиз жойларга кўчирган.
XS
SM
MD
LG