Линклар

logo-print

АҚШ Ўзбекистонга 1миллион 250 минг долларлик грант ажратди.


Бу маблағ наркотиклар контрабандасига қарши курашда сарфланиши кўзда тутилган.
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Хербст шу ҳақдаги тегишли хужжатларни имзолади. Мазкур грант – 2001 йилнинг август ойида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган шартномага асосан берилди. Маблағнинг асосий қисми ўзбек чегарачилари ва божхона ходимларини тайёргарликдан ўтказиш ва уларни зарурий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ишларига сарфланади.
Афғонистон билан 140 км чегара ҳудудларига эга бўлган Ўзбекистон чегарачилари ўтган йилда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида 839 кг наркотик моддаларни қўлга туширган. Унинг 300 килограммини героин ташкил этади.
XS
SM
MD
LG