Линклар

logo-print

АҚШ марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, бугун Ироқдаги Фаллужа шаҳрида юз берган қуролли тўқнашувда америкалик икки аскар ўлган, етти аскар яраланган.


АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили капитан Дэвид Коннелли, номаълум сондаги душман кучлари АҚШ армияси қисмига гранатамёт ва кичик қуроллардан ўт очганини билдирди. Унга кўра, америкалик аскарлар ҳужум уюштирганларга қарши жавоб ўти очганлар. Натижада, икки жангари ўлган ва олти нафари қўлга олинган.
Кеча Ироқнинг бошқа ҳудудларида юз берган иккита тўқнашувда Американинг икки аскари ҳалок бўлди ва 4 нафари яраланди.
Бугун “Вол Стрийт Жорнал”ида чоп этилган интервюда АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд, АҚШ Ироқда америкача демократия жорий этиш ниятида эмаслигини айтган.
Бугун АҚШ ҳарбийлари, коалиция кучлари АҚШ томонидан қидирилаётган яна икки нафар ироқлик расмийни қўлга олганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG