Линклар

Сешанба куни АҚШ Президенти Жорж Буш қашшоқ давлатларда ОИТСга қарши кураш учун 15 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган қонунни имзолади.


Мазкур дастур беш йилга мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида Африка ва Кариб хавзасидаги давлатларга тиббий ёрдамлар берилади. Вашингтон раҳбари Жорж Буш бу борадаги ҳужжатни имзолар экан, ривожланган давлатларни ОИТС балосига қарши фаолроқ ҳаракат қилишга чақирди. Ҳозирга қадар дунё бўйлаб иммун таҳчиллиги вирусини юқтирганлар таҳминан 40 миллион кишига етган.
XS
SM
MD
LG