Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Эронни Ироқ ишларига аралашмасликка даъват этди.


Пентагон раҳбарига кўра, Ироқда теократик давлат қуришга қаратилган ҳар қандай уриниш у ерда вазиятни издан чиқариши мумкин. Кеча АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Эронни террорчиларга бош пана берганликда ва ядро қуроли ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётганликда айблади. Ўз навбатида Теҳрон расмийлари бу айбловларни рад этди. Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар яқинда Саудия Арабистонида содир этилган портлашлардан сўнг кескинлашди. Америка махсус хизматлари маълумотларига кўра, Эр-Риёддаги терактларда Эрондан макон топган ал-қаидачиларнинг қўли бўлган.
XS
SM
MD
LG