Линклар

logo-print

Бугун Жазоирда яна ер силкинишлари қайд этилди.


Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Кечаги зилзила оқибатида 200 киши жароҳатланди. Зилзила эпимаркази Жазоир пойтахтидан 70 километр шарқдаги Земмури шаҳри бўлиб , у ерда ер силкинишлари Рихтер шкаласи бўйича 5,8 баллни ташкил этди. Зилзила оқибатида бир нечта турар-жой биноси вайрон бўлгани ҳақида хабарлар бор. Ўтган ҳафта Жазоирда рўй берган кучли зилзила 2200 киши ҳаётини олиб кетди.
XS
SM
MD
LG