Линклар

Террорчиликка қарши эълон этилган уруш жаҳонни таҳлика остига қўйди.


Бу ҳақда Халқаро Амнистия ташкилотининг бугун ёйинлаган ҳисоботида таъкидланади. Ташкилот Бош котиби Айрн Ханнинг "Озодлик" мухбирига айтишича, террорчиликка қарши уруш айрим ҳукуматларни сиёсий репрессияларга ундаган. Ҳисоботда таъкидланишича, сўнгги 12 ой мобайнида Ироқ уруши, террорчиликка қарши кураш дунё сиёсати кун тартибида устувор бўлиб қолар экан, инсон ҳуқуқлари, халқаро инсонпарварлик тамойиллари оёқ-ости қилинди. Айниқса, Фил Суяги соҳили, Колумбия, Бурунди, Чеченистон ва Непалда инсон ҳуқуқлари бузулиш ҳоллари кучайгани, ҳисоботда қайд этилади.
XS
SM
MD
LG