Линклар

logo-print

Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос келаси ҳафта Иорданияда бўладиган олий даражадаги Фаластин-Исроил музокараларидан олдин Исроил Бош вазири Ариэл Шарон билан учрашиш истагини билдирди.


Маҳмуд Аббоснинг айтишича, у Ариэл Шарон билан учрашувни пайшанба кунига белгилаган.
"Яқин Шарқ тинчлик режасини амалга ошириш, бу борада томонлар тарафидан ташланиши керак бўлган дастлабки қадамлар муҳокамаларимиз марказида бўлади", - деди Маҳмуд Аббос.
Ҳозирча Исроил томони учрашув муддатини тасдиқламади. Исроилда чиқадиган "Хааретс" газетаси мухбири билан суҳбатда Аббос токи Исроил Бош вазири Ариэл Шарон тинчлик режаси талабларини бажаришга киришмас экан, унинг тинчлик ташаббусларига шубҳа билан қарашини айтди.
XS
SM
MD
LG