Линклар

Бугун Қандаҳор полиция бошқармасининг бошлиғи генерал Муҳаммад Акрам номаълум шахслар шаҳардаги Германия ëрдам кўрсатувчи гуруҳининг идорасига граната отганини билдирди.


Мазкур ҳужум оқибатида ҳеч ким яраланмаган, аммо идорага моддий зарар етган.
Қандаҳорда жойлашган Германия Техникавий Ҳамкорлик гуруҳи БМТнинг мухожирлар масаласи билан шуғулланувчи бошқармасига техникавий ëрдам беради.
Яқинда Афғонистоннинг жанубий ҳудудларида халқаро ëрдам кўрсатувчи гуруҳлар ва ҳукумат идораларига қарши қилинган ҳужумларга Толибон қолдиқлари ва собиқ Бош вазир Гулбиддин Хикматëрга содиқ жангарилар айбланди.
XS
SM
MD
LG