Линклар

logo-print

Яқин Шарқ тинчлик саммитидан олдин бугун Исроил ҳукумати фаластинликларга қарши жорий этилган чекловларни қисман юмшатди.


Фаластин расмийларига кўра, рухсатномага эга бўлган тахминан 3 минг 500 нафар фаластинлик Исроилдаги иш жойларига қайтганлар.
Исроил ҳукумати ҳар куни 25 минг фаластинликка ишлаш учун Исроил ҳудудларига киришига рухсат беришини маълум қилди.
Аммо Фаластин Меҳнат вазири Хасан Хатибнинг қайд этишича, чекловлар қисман юмшатилгани кам таъсир қилади, чунки бир неча миллион фаластинлик ишсиздир.
Шу ҳафта Иорданияда ўтказиладиган учрашувда Исроил Бош вазири Ариэл Шарон, Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос ва АҚШ президенти Жорж Буш Яқин Шарқ тинчлик режасини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG