Линклар

Бугун Франциянинг Эвиан шаҳрида Катта Саккизлик гуруҳига аъзо давлат бошлиқларининг учрашуви бошланди.


Мазкур учрашув бошланишидан аввал Ироқ уруши масаласида келишолмаган АҚШ президенти Жорж Буш ва Франция президенти Жак Ширак қўл бериб кўришдилар.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан саноати тараққий этган саккиз давлат раҳбарларини ОИДС касаллигига қарши кураш олиб бориш ва Африка мамлакатларини озиқ-овқат билан таъминлаш учун кўпроқ ëрдам беришга чақирди.
Глобаллашувга қарши бўлган фаоллар Катта Саккизлик учрашувига бориладиган йўлни тўсиб қўйдилар. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ëш чиқарувчи газ ва сув сепувчи қуролларни қўллади.
Сешанбагача давом этадиган Катта Саккизлик учрашувида глобал иқтисодиëт ва халқаро терроризмга қарши кураш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG