Линклар

logo-print

Ироқ келажаги

  • Абдулла Искандар

Ироқда 25-30 вакилдан иборат маслаҳат кенгаши тузилиши ҳақида "Вашингтон пост" газетасининг иккинчи июн сонида чоп қилинган мақолада ҳабар берилади .Ироқ ҳаëтидаги бу ўзгариш нимадан дарак беради?

Биз бу саволни Ироқ бўйича таҳлилчи Салом Мусофирга бердик:
"Бу, америкаликлар Ироқдаги вазиятни буткул назорат остига олишни ҳоҳлаëтганидан дарак беради.Улар Ироқ сиëсатчиларидан маслаҳатчи сифатидагина фойдаланишни ўйлаëтган бўлсалар керак.Гап шундаки Саддам режими қулагандан кейин мамлакатга келган Ироқ сиëсий элитаси вакиллари миллат тақдири учун маъсул бўлган миллий ҳукумат тузиш ғоясини илгари суриб келишганди.
Менимча америкаликлар, миллий конгресга сайловлар бўлган тақдирда ҳукумат тепасига радикал диндорлар ëки сўл кучлар келишидан ҳавфсираëтган бўлса керак".


Озод ироқ радиоси журналисти Комрон Қорадоғи бу фикрга, яни Ироқда радикал кучлар иқтидорга келиши ҳақидаги таҳминларга қўшилмайди:

"Мен бундай ҳавф мавжуд деб ўйламайман. Зеро конференцияга сайловлар юз фоиз демократик сайловлар орқали эмас, балки ўзаро келишув орқали амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Ироқдаги ҳозирги мавжуд сиëсий гуруҳлар вакилари коалиция кучлари билан ўзаро келишилган ҳолда ҳаракат қиладилар. Бу ҳавф кейинчалик ,эркин демократик сайловлар шароитидагина юзага келиши мумкин ҳолос."

Комрон Қорадоғи Ироқда маслаҳат кенгаши тузиш ҳақидаги қарорни мамлакат сиëсий гуруҳлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик йўқлиги билан изоҳлайди:

"Менинг фикримча мамлакатдаги сиëсий гуруҳлар орасида иттифоқнинг йўқлиги Бағдоддаги коалиция кучлари таасуфига сабаб бўлмоқда.Балким бу сиëсий кучлар анча вақтгача келиша олмаслиги мумкин.Мамлакат эса ўз тақдирини ҳал қилувчи ягона сиëсий режага муҳтож бўлиб қолмоқда."

Араб таҳлилчиси Мусофир Салом Ироқда вужудга келиши кутилаëтган бошқарув тизими ҳақида шундай мулоҳазани билдирди:

"Бу ташқаридан Ироқ бошқарув тизими каби кўринса ҳам аслида бутун салоҳият америка мамурлари қўлида жамланади."

Комрон Қоардоғли Ироқда ҳамма ҳам миллий ҳукумат қуриш тарфдори эмаслигини айтади:

"Ироқдаги баъзи бир сиëсий кучлар, шу жумладан курдлар, ҳозир шошма-шошарлик билан Ироқ милий ҳукумати тузилишига қарши эканликларини билдиришмоқда. Ҳали Ироқда ҳавсизлик ва барқарорлик тўла ҳукмрон бўлмасдан туриб ҳукумат тузиб бўлмайди деган фикрни ироқ курдлари очиқчасига айтишмоқда. "

"Айнан шу ҳолат" дейди Қорадоғи "коалиция кучлари қарори учун асос бўлган кўринади".
Кўпчилик таҳлилчилар Ироқнинг бугунги ҳолатини Афғонистон билан муқояса қилишмоқда.Афғонистондаги Луя Жирға тажрибаси Ироқда қўл келармикан.
Мусофир Салом умуман бу икки мамлакатни солиштириш тўғри эмаслигини таъкидлайди:

"Ироқ ва Афғонистонни солиштириш тўғри эмас. Афғонистонда ҳеч қачон тўлақонли марказий ҳукумат мавжуд бўлган эмас.Ироқ эса кўпмингйллик давлатчилик тажрибаларига эга бўлган бир мамлакатдир.Саддам Ҳусайн 35 йил давомида мамлакатни мустабидларча бошқарган бўлса ҳам, барибир Ироқда давлатчилик анъаналари сақланиб қолган".

Бошқа бир суҳбатдошимиз Комрон Қарадоғи бу фикрга қўшилмайди:

"Ироқда ҳозир бу анъаналар унутилган.1958 йилгача Ироқда парламент,эркин сиëсий партиялар ва эркин партиявий ҳаëт мавжуд эди. Сиëсий озчиликлар ва муҳолифат учун эркин майдон бор эди. Аммо 58 йилги давлат тўнтаришидан кейин БААС партияси жамият ҳаëтининг бутун нуқталарини ўз назорати остига олди.35 йил давомида Ироқликлар демократик қадриятларни унутиб қўйишди."

Суҳбатдошларимнинг фикрлари турлича бўлди , аммо улар бир нуқтада яъни Ироқ жамияти учун эркин демократик сайловлар зарурлиги борасида якдил бўлишди.
XS
SM
MD
LG