Линклар

Бугун Астана шаҳрида учрашган Қозоғистон ва Хитой президентлари Нурсултон Назарбаев ҳамда Ху Цзинтаолар икки давлат ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантиришга келишиб олдилар.


Матбуот анжуманида чиқиш қилган Назарбоев унинг давлати Хитой билан алоқалари ривожланишидан манфаатдор эканини урғулади.
"Қозоғистонда, - деди Назабаев, Хитойнинг 20та ширкати рўйхатга олинган. Шунингдек, Хитой иштирокида 600та қўшма корхона фаолият олиб бормоқда. Ҳар йили юздан ортиқ қозоғистонлик талаба Хитойда турли соҳаларда билим олиб қайтмоқда. Хитой миллий нефт ширкати қозоқ иқтисодига 700 миллион долларлик сармоя ётқизди. Буларнинг бари, деди Қозоғистон президенти икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ алоқалари ҳажми кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда".
Музокаралар сўнгида Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари давлатлар ўртасида иқтисод, илм-фан ва энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
XS
SM
MD
LG