Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:26

Марсда ҳаëт борми?


2 июн куни Қозоғистон ҳудудидаги "Бойқўнғир" космодромидан Россия ташувчи кемаси ëрдамида "Марс - Экспресс " фазога кўтарилган. Кема ярим йилдан кейин Марсга қўниб ¸у ерда кенг кўламдаги тадқиқот ишларини бошлаши кўзда тутилган.

Европа космик тадқиқотлар комиссияси ажратган 300 миллион евро эвазига амалга оширилаëтган бу лойиҳадан асосий мақсад ҳақида тадқиқотчи Дерек Пуллан шундай гапиради:

- Ушбу парвоздан асосий мақсад - Mарсда ҳаëт борми деган саволга жавоб топишдан иборат.

Рoйтер агентлиги маълумотида Марсга парвозлар кўпинча натижасиз тугаганлиги айтилади. Шу вақтгача Марсга йўл олган 30 парвоздан 20таси самарасиз бўлган экан.

Давид Саутвуд Марс сайëрасига қилинган сафарлар омадсиз бўлганлиги ва ҳозирги парвоз натижаларини ҳавотир блан кутаëтганини Ройтер агентлиги мухбирига билдирган.

Олим "Қизил сайëра" деб аталадиган Марс планетасига фазо кемасининг қўниш жараëнини шундай тасвирлайди:

- Маҳсус ҳаво ëстиқлари билан ўралган кема Марс заминига қўнади, кейин кема нилуфар гули каби очилади.Нилуфар япроқларини эслатувчи кўприксимон қурилма устидан кичик ўзи юрар аравалар тўрт тарафга йўл олади. Бу режа муваффақиятли амалга ошса¸ инглиз мусиқий гуруҳи Блур қўшиқларидан бир парча махсус алоқа воситаси ëрдамида ерга йўлланади.

Дерек Пуллан кема роботлари Марс заминидан ҳаëт изларини қидиришини айтади:

- Биз тупроқ намуналарини олиб кема ичидаги лабораторияларда махсус текширувдан ўтказамиз. Кема ҳар - хил камералар¸минералларни текширишга мўлжалланган спектрметрлар билан жиҳозланган.Бу мукаммал жиҳозлар текширувлар аниқлигини кафолатлайди.

Шу билан бирга ¸ дейди Пуллан¸ кема хид сезувчи ускуна билан жиҳозланган.Олимлар Марсда метан гази мавжудлигини айтмоқдалар.

Кема устидаги улкан радар қурилмаси космик чанг-ғуборлар орасидан сайëра юзасидаги ҳар бир детал тўғрисида бизга маълумот юбориб туради ¸ дейди тадқиқотчи. Марс - экспресс кемаси сайëрада сув бор -йўқлигини ҳам аниқлаш билан шуғуланиши режалаштирилган.

Биз Марсда сув борли деган таҳминга метеоритларни ўрганиш жараëнида келдик¸ дейди тадқиқотчи Пилингер:

- Марс сайëрасидан тушган метеоритлар устидаги узоқ тажрибалар планетада сув мавжудлигидан дарак бермоқда.Метеоритлар таркибидаги органик жисмлар бунга мисол бўла олади.

Аммо баъзи олимлар бу тадқиқот натижаларига ишончсизлик билан қарашди."Метеоритлар таркибига органик моддалар кейинчалик аралашган.Марсда ҳеч қандай ҳаëт йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас"¸ деган иддаоларни билдиришди.

Агар Марс экспресс кемаси ëрдамида сайëрада ҳаëт излари топилса ¸ фан оламида янги истиқболлар кўлами очиларди деб умид қилади тадқиқотчи Пилингер:

- Бутун бир лойиҳа. Катта фалсафа. Агар Марсда ҳаëт нишоналари топилса ¸ кўп нарса ўзгарган бўларди.

Пилингер ердан тўрт юз миллион километр масофада жойлашган Марсга саëҳат энди бошланганлигини ва бу марсшунослик фани муқаддимаси эканлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG