Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:58

ОСТОНА-ПЕКИН ҲАМКОРЛИГИ


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Хитой халқ республикаси раиси Ху Цзинтаолар 3 июн, сешанба куни Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида Қозоғистон ва Хитой ўртасида қўшма декларация имзоладилар.

3 июн куни ўтказилган сўзлашувлардан сўнг Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари маҳаллий ва хорижий журналистлар олдида чиқиш қилиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар тадрижига тўхталдилар.

Қозоғистон президенти жумладан шундай деди:
- Мустақиллик шароитидаги кейинги йилларда Қозоғистон билан Хитой ўртасидаги алоқалар олий даражада бўлди, бу алоқаларнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди, керакли ҳужжатлар имзоланди.


Сўзини давом эттирар экан, "Хитойнинг собиқ раҳбари Цзян Цземин даврида ўрнатилган алоқаларимиз тобора мустаҳкамланади", деб ишонч билдирди Қозоғистон президенти. "Икки давлат ўртасидаги бу йилги савдо ҳажми 2 миллиард доллардан ортади", деб давом этди Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон лидерига кўра, у бошқараётган мамлакат билан Хитой орасида сиёсий иқтисодий соҳада ҳал қилинмаган масала йўқ.

Астана учрашуви чоғида Нурсултон Назарбоев ва Ху Цзинтаолар Қозоғистон ва Хитой ўртасида яқин 5 йил давомида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоладилар. Мазкур ҳужжатни Астана раҳбари юқори баҳолади.

Агар Нурсултон Назарбоевнинг "Хитой миллий компаниялари Қозоғистонга 700 миллион доллар атрофида сармоя ётқизганлар", деган гапи эътиборга олинса, икки давлат ҳамкорлиги тўғрисида имзоланган битимнинг юқори баҳоланиши бежиз эмаслигини тушуниш мумкин.

Астана учрашуви якунида журналистлар олдида чиқиш қилган Хитой раҳбари Ху Цзинтао ҳам икки давлат ўртасида имзоланган ҳужжатларни юқори баҳолади:
- Биз Қозоғистон билан Хитой ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро фойдали ҳамкорликни янада кучайтириш тарафдоримиз, - деди Хитой халқ республикаси раиси.

Астана учрашувида, Ху Цзинтаонинг брифинг пайтида хабар беришича, "ҳар иккала томон учун умумий бўлган минатақанинг тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган "уч куч" - терроризм, экстремизм ва наркобизнесга қарши биргаликда курашга тайёрлик" билдирилди.

Икки қўшни давлат раҳбарининг Астанада бўлиб ўтган учрашуви ва унда муҳокама қилинган масалаларга Алматидаги Бошқарув, иқтисодият ва стратегик тадқиқотлар институти ўқитувчиси Ричард Фэйллас муносабат билдирди. Озодлик радиоси мухбирига берган интервьюсида у Қозоғистон-Хитой савдо иқтисодий муносабатлари истиқболи тўғрисида гапирди. Фэйлласга кўра, ҳар икки мамлакат учун бу соҳа устивор йўналишдир:

- Қозоғистоннинг хом ашёси - Хитой учун зарур бўлган нефти ва гази, минераллари бор. Хитой эса Қозоғистонга кундалик эҳтиёж товарларини таклиф этиши мумкин. Менимча, яқин келажакда Қозоғистонда товар импорти билан шуғулланувчилар, Хитойда эса Қозоғистон хом ашёсини импорт қилувчилар сафи кенгаяди.
XS
SM
MD
LG