Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг Британияга уч кунлик сафари бугун ниҳоясига етади.


Карзай ББС телевидениесига берган интервюсида Ал-Қайда террор тармоғи бундан буён Афғонистонда катта гуруҳда ҳаракат қила олмаслигини билдирди. Аммо Афғонистон раҳбари, Ал-Қайда аъзолари томонидан якка тартибда уюштирилаётган ҳужумларни тўхтатишнинг имкони йўқлигини айтди.
Шунингдек, бугун Германия ҳукумати ўзининг расмий вакилларини келаси ҳафтада Афғонистонга жўнатишини маълум қилди. Уларнинг асосий вазифаси –Кобулдан ташқарида олиб борилаётган қайта қуриш ишлари хавфсизлигини немис аскарлар таъминлай олиш-олмаслигини ўрганишдан иборат.
XS
SM
MD
LG