Линклар

logo-print

Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчи ўзининг юзинчи хорижий сафари ўлароқ бугун Хорватиянинг Дубровник порт шаҳрига келди.


Уни тахминан 50 минг одам катта хурсандчилик билан қарши олди. Иоан Павел Хорватия ва жанубий Америкадаги камбағал болаларга меҳр-мурувват кўрсатган Мария Петковични канонлаштириш маросимида қатнашди. Бу, Петковични авлиё деб эълон қилишдан олдин амалга ошириш керак бўлган, сўнгги тадбир ҳисобланади. Рим Папаси душанба куни жўнаб кетгунига қадар Хорватиянинг яна тўрт шаҳрига боришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG