Линклар

Исломий Хамас гуруҳи Исроилга қарши ҳужум уюштирмаслик борасида Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатмоқчи эканини билдирди.


Хамас лидери Абдул Азиз ал-Рантиси, чоршанба куни Иорданияда АҚШ етакчилигида Исроил билан бўлиб ўтган саммитда Маҳмуд Аббос қабул қилиб бўлмас ваъдалар берганини айтди. Саммитда Аббос фаластинликларни қуролли қаршиликни тўхтатишга чақирган ҳамда Хамас билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга эришиш арафасида эканини билдирган.
Хабарларга кўра, 6 июнга ўтар кечаси Исроил аскарлари Ғарбий соҳилда Хамаснинг икки аъзосини отиб ўлдирган.
XS
SM
MD
LG