Линклар

Украинанинг собиқ Бош вазири Виктор Юшченко билан суҳбат


А. Аррал

Виктор Юшченко Украинанинг энг катта демократик блоки бўлган "Наша Украина" – Бизнинг Украина партияси лидери. Ўтган йили бу партия парламентда кўпчилик обозни қозонади.
Юшченко аксарият украиналиклар томонидан мамлакатнинг демократик руҳдаги ягона сиëсатчиси, президентликка лаëқатли шахс сифатида тан олинади.
Мамлакатнинг ҳозирги президенти Леонид Кучма эса, коррупцияга йўл қўйганликда, иқтисодиëтни нотўғри бошқарганликда ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилмаганликда маҳаллий мухолифлари ҳамда Ғарб томонидан танқид қилинади
Юшченко келаси йилга белгиланган сайловлар ҳақида радиомизга айтишича, мухолифатдаги турли гуруҳларнинг биргаликда сайловларда қатнашишлари президентлик мусобақасида ғалаба қозонишга олиб келиши муқаррар:
"Ҳозирги шароитда Украинанинг сиëсий дунëси парчаланиб кетган ва барча ижтимоий ва сиëсий гуруҳларнинг мақсади ғалаба қозонишдир. Бу йўл билан ҳукумат ўзгариши мумкин. Аммо, ўзгаришлар учун, жумладан ҳукумат ўзгариши учун демократик нуқтаи назардан зарур бўлган сиëсий манзарани ким тақдим этади?- дейди Юшченко.

Оппозиция кучлари, жумладан коммунистлар ҳам ўтган икки йил ичида оммавий намойишлар ўтказиш учун бир неча бор бирлашдилар. Юшченконинг айтишича, у бир неча марта барча демократик партиялар билан бирга ишлашга ҳаракат қилиб кўрди,аммо, у намойишлар орқали сиëсий ўзгаришларга эришишга унчалик ишонмайди:
- "Кўчаларда намойишлар ўтказишни ўзгаришларга эришишнинг ягона воситаси деб билиш мутлақо етарли эмас. Чунки, Украина жамоатчилиги орасида бунга етарли даражада хоҳиш-ирода йўқ.
Унга кўра, президентлик даъвоси фақатгина сиëсий партиялар ўртасидаги курашдан иборат бўлмаслиги керак. Муваффақиятга эришишнинг йўли эса, бутун Украина жамоатчилигини бу соҳага жалб этишдан иборатдир:
-"Бугун Украинада ҳукумат билан халқ бир-бирига оппозициядадир. Сиëсий кучлар Украина жамоатчилигини бирлаштириб, келаси йили президентлик сайловларида фалабага эришиш
масаласини ҳал қилиши керак. Чунки, Украинада демократия ўрнатиш шуни талаб қилади".
Агарда президентлик сайловларида кўпчилик украиналиклар Юшченко ва унинг режаларини қўллаб-қувватласалар, кланлар ҳокимияти ҳамда мустақилликдан буëн украиналиклар ҳаëтига соя солиб келаëтган шахслар мағлубиятга учрайди.
Юшченконинг таъкидлашича, Украинада Ғарбий Европа андозаларига ва Европа Иттифоқига яқинлашиш мумкин, деб билинган ислоҳотларни амалга оширишга анча беҳуда вақт сарфлади:
"Европага олиб борувчи йўл фақат географик йўналишдангина иборат эмас. Агарда сиз Ғарбий Европада бўлишни истасангиз, ўша ердаги андозаларга ўзингизни мослаштиришингиз керак. Бошқача айтганда, европаликларнинг урф-одат ва анъаналарини назарда тутишингиз керак бўлади, - дея сўзида довом этади Юшченко. Ғарбий Европа билан собиқ Совет Иттифоқи давлатларининг иқтисодий структураси бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Агар биз ўзимизнинг шу кўринишдаги вазиятимизда Европага киришни таклиф қилсак, Европа бундай кўринишдаги Украинани истамаслиги аниқ.
Юшченкога кўра, у бошқарадиган ҳукумат мамлакатнинг сиëсий, диний ва ижтимоий гуруҳларига имкониятлар бериш орқали Украина жамоатчилигини бирлаштиришга ҳаракат қиладиган ҳукумат бўлади.
XS
SM
MD
LG