Линклар

АҚШнинг Флорида штатида суд ҳукми билан Султона Фриман исмли муслима аёлга ҳайдовчи гувоҳномаси учун хижобда суратга тушиш ман этилди.


Судьянинг фикрича, суратга хижобда тушишга рухсат этилган тақдирда, бу террорчиларга ўз кўринишларини ўзгартириш ва шахсиятларини яшириш имконини беради. Судьянинг фикрича, бу ҳукм муслима аёлларнинг эркин эътиқод қилиш ҳуқуқларини поймол қилмайди.
2001 йилда олинган ҳайдовчи гувоҳномасида Султона Фриман хижобда, фақат кўзлари кўринган ҳолда расмга тушган. 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг полиция ундан қайта расмга тушишни талаб қилган, Султона бундай қилишдан бош тортган ва полиция унинг гувоҳномасини олиб қўйган. Султона Фриман штат полициясини судга берган.
XS
SM
MD
LG