Линклар

logo-print

Бугун Ашхободда Россия ва Туркманистон расмийларининг икки кунлик музокаралари натижасиз якунланди.


Музокараларда икки мамлакат фуқаролигини қайси йўл билан аста-секин бекор қилиш масаласи муҳокама қилинган эди.
Россия делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Владимир Котенев ушбу масалани ҳал этиш учун икки томонлама комиссия тузилажагини маълум қилди. Бироқ, расмийга кўра, комиссия Туркманистон томонидан белгиланган муддат - 22 июнга қадар тузилиб, иш бошлай олиш-олмаслиги номаълум.
Туркманистон ва Россия президентлари апрел ойида икки мамлакат фуқаролигини бекор қилишга келишиб олган, сўнг Туркманистон ҳукумати, ушбу қарор Россия парламенти томонидан тасдиқланмай туриб, муддат белгилаган эди.
XS
SM
MD
LG