Линклар

Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчининг Хорватия бўйлаб сафари давом этмоқда.


Бугун у Осиек шаҳрида ибодат маросимини ўтказди.
Хорватия, Босния, Венгрия, Сербия ва Черногориядан келган қарийб 150 минг католикни Иоанн Павел Иккинчи бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий адолатга даъват этди.
Кеча Рим Папаси Дубровник шаҳрида ибодат маросими ўтказиб, хорватиялик роҳиба Мария Петковични масъуд дарвишлар рўйхатига киритган эди. Бу, католик черкови қоидаларига кўра, авлиёлар рўйхатига киритишдан олдинги поғонадир.
Ховартия - Рим Папаси ташриф буюраётган юзинчи мамлакатдир. Душанба куни у Ватиканга қайтади.
XS
SM
MD
LG