Линклар

Германия Мудофаа вазирлиги Кобулда бомба портлаши натижасида уч германиялик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.


Улар Афғонистонда жойлаштирилган Халқаро тинчлик ўрнатувчи қўшинлар аскарлари бўлган.
Бундан ташқари, ҳодиса натижасида яна 10 одам нобуд бўлган. Уларнинг аксарияти - афғонистонликлардир. Кобул полициясига кўра, воқеа тафсилотлари аниқланмоқда. Полиция бомбанинг ё автобусда ёки такси автомашинасида бўлганини тахмин қилган. Бироқ Германия қўшинлари вакили бомба жойлаштирилган автомашина автобусга келиб урилгани ва натижада ҳам автобус, ҳам автомашинанинг ўзи портлаганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG