Линклар

Бугун АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари шияларни бирлаштирувчи Исломий инқилоб олий кенгашининг Бағдоддаги қароргоҳига бостириб кирдилар.


Бу шиялар гуруҳи агар ўтиш даври ҳукумати аъзолари ироқликлар томонидан эмас, АҚШ томонидан тайинланса, ҳукуматга кирмаслигини маълум қилганидан сўнг рўй берди. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум. АҚШ аскарлари Кенгашга қарашли ҳужжатларни олиб қўйганлар, бироқ ҳеч кимни ҳибсга олмаганлар.
Ўз баёнотини Исломий инқилоб олий кенгашининг бир қисми - Ҳамед Баятий гуруҳи Ироқнинг етти сиёсий гуруҳи ҳамда 10 нафар таниқли фуқароси АҚШ маъмури Пол Бремер билан учрашиб, ҳукумат таркибини муҳокама қилганидан сўнг қилган эди.
XS
SM
MD
LG