Линклар

Бугун Қозоғистоннинг Олмати шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти парламент ассамблеяси икки кунлик анжуманни якунлади.


Бугунги учрашувда қашшоқлик, ишсизлик, иқтисодий ривожланиш, табиатни муҳофаза қилиш ва инсон ҳуқуқлари масалалари муҳокама этилди.

Кечаги йиғинда эса Марказий Осиë минтақасидаги хавфсизлик масалалари кўриб чиқилди.

АҚШ Давлат котибининг ëрдамчиси Лэн Паско ҳар бир мамлакатнинг хавфсизлиги унинг ички ривожланишига, хусусан, сиëсий ва иқтисодий соҳаларда эришадиган ютуқларига боғлиқ эканини қайд этди.

Икки кунлик Олмати анжуманида НАТО, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Исломий Конференция Ташкилоти номоëндалари, шунингдек, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг делегатлари қатнашди.
XS
SM
MD
LG