Линклар

Ўтган эшиттиришимизда хабар берганимиздек, кеча Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш террорчи такси билан автобусни портлатгани оқибатида шу автобусда бўлган германиялик аскарлардан тўрт нафари ҳалок бўлди ва 31 аскар яраланди.


Бугун Кобулдаги халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар матбуот вакили подполковник Томас Лобберинг мазкур портлашдан олдин огоҳлантириш олинганини маълум қилди. У бундай огоҳлантиришлар ҳар куни олинмоқда аммо буларнинг қайси бири рост, қайси бири ëлғон эканини билиш қийин, деди.

Подполковник Томас Лобберинг Германия ва Нидерландия бошчилигидаги халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар кечаги ҳужум туфайли, ўз амалиëтларини тўхтатмаслигини таъкидлади. Унга кўра, Кобулдаги халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларга қарши яна террорчилик ҳужумлари уюштирилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG