Линклар

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида ҳужумга учраган Америка аскарлари яна бир ироқликни отиб ўлдиришди.


АҚШ ҳарбийларига кўра, кеча тунда қуролли шахслар Америка аскарларига қарши ўт очган. Америкалик аскарлар ҳужум қилган шахслардан бир нафарини отиб ўлдирган, қолганлари қочиб кетишга улгурган. Ҳужумда Америка аскарларидан ҳеч ким яраланмаган.
Апрел ойида Фаллужа шаҳрида юз берган икки воқеада Америка аскарлари 18 нафар намойишчини отиб ўлдиришди ва деярли 80 кишини ярадор қилишди. Ўшандан бери Фаллужа аҳолиси америкалик аскарларга қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG