Линклар

Кеча Мавритания пойтахти Нуакшотда ҳарбий тўнтаришга уриниш бўлди.


Мавритания Ахборот вазирлиги исён бостирилганлиги тўғрисида маълумот берган бўлса- да, Нуакшотда ҳарбий исёнчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги жанглар бугун ҳам давом этмоқда.

Айни пайтда исёнчи ҳарбийлар шаҳарнинг қайси қисмини назорат қилиб турганликлари ва Президент Маауйи Тайининг қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда.

Баъзи маълумотларга кўра ҳарбий тўнтаришни ёш зобитлар амалга оширмоқчи бўлганлар.
XS
SM
MD
LG