Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:03

Аксиламерика кайфиятлари.


Ироқ президентиСаддам Ҳусайн ҳайкали 9 апрел куни америкалик аскарлар ва бағдодликлар тарафидан ҳамжиҳатлик билан ағдарилди. Телеэкранларда акс этган бу лавҳалар ҳалоскор америкаликлардан миннатдор бўлган Ироқ аҳолиси ҳақида тасаввур яратди. Аммо, орадан икки ой ўтиб АҚШда ўтказилган тадқиқотлар, бутун дунë бўйлаб аксил америка ҳиссиëтлари кучайиб бораëтганини кўрсатди.Пю деб аталадиган нуфузли марказ ўтказган сўровларга кўра¸жаҳонда Америкага муносабат жиддий ëмонлашганига, Ироқ уруши сабаб бўлган.

Ташкилот вакиласи Гросс Мюллер ҳоним бу ҳусусда шундай дейди:

- Ироқдаги уруш ҳақиқатдан ҳам Америка Қўшма Штатларининг омма орасидаги обрўсини тушириб юборган кўринади. Бу галги сўров натижалари 2002 йилдагига қараганда ҳам пастга тушиб кетган.

Сўровлар дунëнинг 20 давлати ва Фаластин муҳторияти ҳудудларида 16 минг киши ўртасида ўтказилди. Бу тадқиқот ўтган йили 44 мамлакатда 38 минг киши орасида ўтказилган сўровларга қўшимча ҳисобланади. Сўров натижалари ҳақида гапирар экан Гросс Мюллер ҳоним уруш ҳаракатлари АҚШ президенти Жорж Буш обрўйига путур етказганини таъкидлайди:

- Ироқдаги урушдан кейин кўрсаткичларнинг пастга қараб кетганини кўрамиз. Яқин шарқда ғарб андозасидаги демократияга бўлган ишонч йўқолишини ҳам уруш асоратларидан биридир.

Америка ташқи сиëсати бўйича мутаҳассис Минкин Пей аксиламерика кайфиятларининг янги тўлқини ҳақида шундай гапиради:

- ПЮ Тадқиқотлар маркази эълон қилган ҳисоботга назар солсангиз айнан Америка қадриятларини эъзозлаганларнинг¸ Америкага қарши кайфиятида эканлигидан ҳайратга тушасиз.

Америкалик таҳлилчи, озодлик¸ ҳуррият. демократия¸ қонун устиворлиги каби Америка қадриятлари ўзининг универсаллиги билан кишиларни маҳлиë қилишини айтади¸ шу билан бирга Минкин. Америка сиëсати тор миллий манфаатларни кўзлаган вақтда¸ сиëсат ва демократик қадриятлар ўртасидаги қарама –қаршилик юзага келишини ҳам қайд этади. Америка идеаллари ва сиëсат ўртасидаги зиддиятга таҳлилчи Фукуяма алоҳида тўҳталади:

- Америка ўзини дунëдаги вазият юзасидан масъул деб ҳис қилади¸бу ўз навбатида кўпчиликка ëқавермайди.Бу кайфиятни совуқ уруш давридан мерос қолган деб айтса ҳам бўлади.Шу билан бирга глобал тарзда моллар ва ғояларнинг эркин ҳаракатини америкача қадрият эканлигини унутмаслигимиз керак.

Шу ўринда яна ПЮ маркази ўтказган сўров натижаларига қайтсак.НАТОга аъзо бўлган давлатларда сўралганлар Вашингтондан узоқлашиш ҳоҳишини билдиришганини кўрамиз. Францияда 76 фоиз¸Туркия ва Испанияда 62 фоиз Германияда 57 фоиз сўровда қатнашганлар Америка таъсирини қоралашган. Шу билан бирга тадқиқот Ироқ урушидан кейин дунë аҳолиси ўртасида Америка тажовузидан қўрқиш туйғуси кучайганлигини кўрсатган.

Нигериялик сўралганларнинг54 фоизи ва Покистондаги сўралганларнинг 47 фоизи Америка ҳужумидан қўрқишини билдирган.

Шу билан бирга сўров қатнашчилари Саддам Ҳусайн режимининг қулаши ироқликлар ҳаëтига фаровонлик олиб киради деб ҳисоблайдилар. ПЮ маркази раҳбари Муллер ҳоним бу ҳақда шундай дейди:

- Европада кўпчилик одамлар Ироқ урушига қарши чиқишган бўлса ҳам¸ унинг натижасида Ироқ ҳалқи фаровонликка эришишига ишонч билан қарашмоқда. Яқин шарқда эса аксинча сўралганлар ¸бундан буëн Ироқликлар қашшоқлик гирдобида қолишини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG