Линклар

Расмий Берлин ҳавотирлари

  • Абдулла Искандар

Афғонистонда шанба куни немис аскарлари кетаëтган коллоннага хужум оқибатида, тўрт нафар аскар ҳалок бўлган, йигирма тўққиз нафари яраланган. Германиядаги мухбиримиз хабарига кўра бу кейинги йиллар ичида немис армияси дуч келган жуда катта талафот сифатида қайд этилган.

Немис аскарлари Афғонистондаги халқаро тинчлик сақловчи кучлар таркибида олти ойлик ҳизмат муддатини тугатиб, уйга жўнаб кетаëтганда бу воқеа содир бўлди. Фожеа немис ҳамжамиятини ларзага солиб, аскарларни қайтариш талаблари янграëтган бўлсада Германия мудофаа вазири Питер Штрук Афғонистондаги 2300 нафар немис аскарларини қайтариш кун тартибига қўйилмаганлигини айтади:

- Халқаро тинчлик сақловчи кучларни Афғонистондан чиқиб кетиши, яна қайтадан бу ҳудудни терорчилар маконига айлантирган бўларди.Улар ўзларига Афғонистонни макон қилиб олиб, янги тажовузларни амалга оширишига йўл қўйиб бўлмайди.

Берлинда чоп қилинадиган" Бе Цет" газетаси шундай ëзади:

- Махсус ҳизматлар ҳодимлари бир неча ойдан бери тажовузлар ҳақида огохлантиришлар қилишига қарамасдан, аскарларимиз ҳавфсизлиги етарли даражада таъминланмаяпти. Немис муҳолифати Афғонистондаги аскарларга зирхли теҳника ажратишни талаб қилаëтганлиги ҳукумат томонидан инобатга олинмаяпти. Мудофаа вазирлигидаги мулозимлар, агар немис солдатлари ўзларини осойишта тутишса, уларни террорчилар тинч қўяди деган хом
ҳаëлда юришипти.
Тўрт нафар аскар бу хомҳаëлнинг қурбон бўлди. Бу жуда қиммат бир тўлов.Жаноб Штрук асарларимизни ҳимоя қилинг.


Германия мудофаа вазири, разведка ҳизматининг тажовузлар таҳмин қилинаëтгани борасида умумий бир тарзда маълумот бергани, аммо, бу маълумотларда тажовузларнинг қачон, ва қай тарзда содир қилиниши аниқ кўрсатилмаганлигинибилдирди.

Германия мудофаа вазирини Афғонистондаги ахволдан беҳабар, деб ўйлаш ҳато бўларди. Вазир феврал бошида Афғонистонга ташриф буюриб немис аскарлари билан учрашаëтган пайтда, ҳарбий штаб террорчилар ҳужумига дуч келганди. Аммо бу хужум бартараф этилгани боис, қурбонлар бўлмаганди. Ўтган шанба куни содир бўлган ҳудкуш террор амалиëти,вазиятни ўзгартириб юборди. Германия канцлери Шредер ҳалқаро тинчлик сақловчи кучларнинг сони ва салоҳияти ўзгармаса Афғонистонда барқарорлик таъминланмайди деб хисобласашини билдирган. Ҳозирча, Расмий Берлин халқаро тинчлик сақловчи кучлар фаолиятини кенгайтириш имкониятларини ўрганиш учун минтақага мутаҳассислар жўнатган.

Немис мухолифати Афғонистонда тинчлик сақловчи кучлар кенгайишига салбий бир ҳолат сифатида қарамоқда.

Ўтган сайловларда канцлерликка номзод бўлган Ҳристиан- демократик партия раиси Эдмунд Штолбер шундай дейди:

- Мен бу масалага ишончсизлик билан қарайман.Мен ҳозирги муракаб вазиятда Кобулга немис аскарларини юбориш зарурати борми деган саволга ким жавоб беради.

Германиядаги баъзи муҳолифат вакиллари Афғонистондаги немис аскарларини умуман чақириб олиш талаблари билан чиқмоқдалар. Ҳудди шундай фикрларни Немис аскарлари уюшмаси раиси Берхард Херц ҳам такрорламоқда. Афғонистон, бу порох тўлдирилган бочка,толибон қолдиқлари ва ал- қаеда тармоғи терорчилари, ўз кучларини бирлаштириб янги тажовузлар тўлқинини бошлашга шай бўлиб турибди. Бу мураккаб шароитда ë, биз аскарларимиз ҳавфсизлигини таъминлашимиз керак ëки уларни минтақадан чиқариб олиш керак.

Бу гапларга жавоб сифатида Германия мудофаа вазири, террор амалиëти юзасидан текширувлар олиб борилаëтганлигини ва немис аскарлари афғонистонда тинчлик сақловчи кучлар сафида қолишини билдирди.

2002 йилда Афғонистон ҳудудида ҳалок бўлган немис аскарлари сони 10 нафарга етди.
XS
SM
MD
LG