Линклар

Францияда оммавий иш ташлашлар бугун ҳам давом этди.


Франциянинг элликдан ортиқ шаҳрида жамоатчилик транспорти қатнови деярли тўхтаб қолган. Бутун мамлакат бўйлаб авиадиспетчерлар, темир йўл хизмати ходимлари пенсия ислоҳотларига норозилик белгиси сифатида бугун ҳам ишга чиқмадилар. Оқибатда ҳаво ва темир йўл қатновида тартибсизликлар юзага келди. Иш ташлаш кампаниясига ўқитувчиларнинг ҳам қўшилгани эса юзлаб ўқув даргоҳларида имтихонларнинг қолдирилишига сабаб бўлди. Францияда пенсия ислоҳотлари фуқароларнинг пенсияга чиқиш ёши узайтирилишини назарда тутади. Айни қонун лойиҳаси юзасидан бугун Франция парламентида мухокамалар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG