Линклар

Бугун Исроил вертолётлари Ғазо минтақасида "Хамас" етакчиларидан бири Абдул Азиз Рантиси кетаётган машинани ҳаводан нишонга олди.


Оқибатда, Рантиси ва унинг бир неча гуруҳдоши яраланди. Ҳаво ҳужуми оқибатида бир нафар фаластинлик халок бўлгани хабар қилинмоқда. Мазкур хужумларига жавобан "Хамас" гуруҳи жангчилари исроилликлардан "қасос олажакларини" айтишди.
Фаластин маъмурияти вакилларидан бири Ясир Обид Раббо Исроилликларнинг ҳаво ҳужумлари янги Яқин Шарқ тинчлик ташабусларига путр етказиши ҳақда баёнот берди.

- Ғазо минтақасида содир этилган бугунги ҳужумлар янги Яқин Шарқ тинчлик режаси ва АҚШ раҳбари жаноб Бушнинг бу борадаги барча саъй-ҳаракатларини издан чиқаришга қаратилган", - деди Реббо.

Оқ уй матбуот мулозими Ари Флайшернинг таъкидлашича, бугунги воқеа Бушни жиддий ташвишга солган. Сал олдинроқ,Фаластин Бош вазири Махмуд Аббос Исроил ҳарбийларининг бундай қўпол ҳаракатларини қоралаб, Вашингтон маъмуриятидан бунга жавобан зудлик билан чора кўришни сўраган.
XS
SM
MD
LG