Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд НАТОга аъзо мамлакатларни оммавий қирғин қуроллари, хавфли давлатлар ва терроризм таҳдидларига қарши бирлашишга чақирди.


Бугун Германияда бир гуруҳ ҳарбий амалдорлар олдида сўз юритган Рамсфелд, кўплаб Европа давлатлари бугун терроризм ва оммавий қирғин қуроллари жаҳон хавфсизлигига жиддий таҳдид солаëтгани борасидаги Қўшма Штатлар позициясига қўшиладилар, деди.
Рамсфелд Германия сафарини якунлаб, НАТО Мудофаа вазирларининг учрашувига қатнашиш учун бугун Брюсселга борди.
XS
SM
MD
LG