Линклар

Эрон Разведка вазири Али Юнусий кеча тунда ва бугун эрталаб Теҳрон университетида ҳукуматга қарши ўтказилган намойишда қатнашган талабалардан 80 нафари ушланганини маълум қилди.


Талабалар намойиши Юнусий ибораси билан айтганда, чет эл матбуоти ва сунъий йўлдош орқали кўрсатиладиган телекўрсатувлар чақириқлари билан уюштирилган.
Намойишда қатнашган бир неча минг талаба диндор амалдорлар ва президент Муҳаммад Хотамийни истеъфо беришга чақирди. Хабарларга кўра, полициячилар намойишчиларни тарқатиш учун таëқлар ва резина ўқларини қўллаган.
XS
SM
MD
LG