Линклар

Бугун БМТнинг ерларни миналардан тозаловчи гуруҳи, маҳаллий ҳукумат уларни қўшимча хавфсизлик кучлари билан таъминлаганидан кейин, пойтахт Кобул билан жанубдаги Қандаҳор шаҳри оралиғидаги йўлларни миналардан тозалаш ишларини давом эттира бошладилар.


Ерларни миналардан тозалаш ишлари, ўтган ой номаълум қуролли шахслар томонидан БМТ гуруҳига қарши амалга оширилган бир қатор ҳужумлардан кейин, тўхтаб қолган эди. Ҳужумлар оқибатида эса, ерларни миналардан тозаловчи гуруҳ аъзоларидан бир киши ҳалок бўлди ва бошқа 7 нафари жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG