Линклар

logo-print

Фаластинлик докторлар ва гувоҳларнинг айтишларича, бугун Исроилга қарашли вертолëтдан Ғазо шаҳрига қилинган ракета ҳужуми оқибатида камида беш фаластинлик ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди.


Гувоҳларга кўра, Исроил ракеталари, ичида Ҳамас жангари гуруҳи фаоллари борлиги гумон қилинган машинага қарата отилган. Бу ўтган 24 соат ичида Исроил вертолëтларидан фаластинликларга қарши учинчи марта амалга оширилган ҳаво ҳужумидир.
Исроилнинг ушбу ҳаво ҳужумлари, кеча Қуддусда худкуш террорчи бомба портлагани оқибатида 16 киши ҳалок бўлганидан кейин амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG