Линклар

Жумага ўтар кечаси Афғонистон армияси қисмларидан бирига қилинган граната ҳужуми натижасида ҳукумат аскарларидан олти нафари яраланди.


Афғонистондаги Хилманд вилояти ҳокими Хожи Муҳаммад Валига кўра, Гиришк туманида юз берган мазкур воқеада номаълум шахс аскарлар ухлаб ётган хонага граната отиб, қочиб кетган. Валининг Ройтер мухбирига айтишича, яраланганлардан уч нафари даволаниш учун Покистонга жўнатилган. Вали мазкур ҳужумда Толиблар жангариларини айблаган.
XS
SM
MD
LG