Линклар

logo-print

Белгия Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари мамлакатнинг уруш жиноятлари ҳақидаги қонуни хусусида қарама-қарши маълумот бермоқдалар.


Мазкур қонун Белгия судларига, қаерда содир этилганига қарамай, уруш жиноятлари ишини кўриб чиқиш ваколатини беради.
АҚШ расмийлари 1993 йилда қабул қилинган мазкур қонунни қаттиқ танқид қилганлар. Ҳозиргача ироқликлар ва иорданияликлар Ироқдаги АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари қўмондони генерал Томми Франкс, АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл ва АҚШнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари устидан судга шикоят аризаларини ёзганлар.
Бугун Белгия Мудофаа вазири Андре Флао мазкур қонун ўзгартирилиши мумкинлигини айтди. Бироқ Белгия Ташқи ишлар вазири Луи Мишел эса, бу қонун ўзгартирилмаслигини чунки, сиёсий асосда суд ишлари бошланишининг олдини олиш учун унга аллақачон тузатишлар киритилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG