Линклар

logo-print

Ироқда сўнгги икки кун ичида юз берган қуролли тўқнашувда АҚШ ҳарбийлари томонидан салкам 100 киши ўлдирилди.


АҚШ марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, бугун Бағдоддан шимолда жойлашган Баладда АҚШнинг танк патрули карвонига қарши гранатомётлардан ҳужум уюштирилганидан кейин 27 киши ўлдирилган.
Бошқа ахборот агентликлари хабарига кўра, АҚШ расмийлари айтаётган Ироқ марказидаги “террорчилар лагери”га уюштирилган ҳужумда камида 70 киши ўлган. Расмийларга кўра, пайшанба куни ҳаводан бомбардимон қилинганидан сўнг, АҚШ пиёда аскарлари ҳужумга ўтган. Бу ҳақда бошқа маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG