Линклар

logo-print

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев чоршанба куни Бош вазир Иманғали Тасмағамбетов билан бирга истеъфога чиқишга мажбур бўлган ҳукумат вазирларининг баъзиларини лавозимларига қайта тайинлади.


Назарбоев қарорига кўра, Коирбек Сулайманов Ички ишлар вазири, Мухтор Олтинбоев Мудофаа вазири, Жаксилиқ Кулекеев Таълим ва фан вазири сифатида ҳукумат таркибида қолдирилдилар.
Нима сабабдан янги ҳукумат вакилларини кеча Бош вазир этиб тайинланган Даниал Ахмедов эмас, президент Назарбоев эълон қилгани ҳозирча ноаниқ.
XS
SM
MD
LG