Линклар

Грузияда сўнгги пайтларда содир этилаётган жиноятлар сони кескин кўпайган.


Буни Грузия Ички ишлар вазири Коба Нарчемашвили ҳукумат йиғинида маълум қилди.
Унинг, шунингдек, билдиришича, 2002 йилда Грузияда 2001 йилга қараганда 25 фоиз кўпроқ жиноят содир этилган. 2003 йилда эса жиноятлар сони янада ошган.
Кеча БМТ Бош котиби Кофи Аннан ва Грузия парламенти раиси Нино Буржанадзе жиноий гуруҳларни йўқ қилиш чораларини муҳокама қилган эдилар.
Ўтган ҳафтада бир ҳарбий гуруҳ Ходори дарасида гаровга олинган БМТнинг 3 нафар ходими ҳамда грузиялик таржимонни озод этган эди.
XS
SM
MD
LG